Давлат тест маркази томонидан эълон қилинган, республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг биринчи куни натижаларига қараганда, тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали 108,7 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткич Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Ўзбек тили ва адабиёти” таълим йўналишига тўғри келади. Ўртача ўтиш бали эса 65,2 балл бўлди.
Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг www.dtm.uz сайтида 2018 йил 18 август куни соат 17.45да эълон қилинган.
Маълумот учун: 17 август куни тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 52
Manba: uza.uz