Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Cигеру Иcиба Япония бош вазирлигига қайта сайланди

Cигеру Иcиба Япония бош вазирлигига қайта сайланди

Либерал-демократик партия (ЛДП) етакчиси парламент қуйи палатасида ўтказилган овоз беришнинг иккинчи босқичда энг кўп овоз тўплади. 67 ёшли сиёсатчи номзодини 221 депутат қўллаб-қувватлади.

Япониянинг ўша пайтдаги бош вазири Фумио Кисида 2024 йил августидаги баёнотида ЛДП етакчилиги учун сентябрдаги сайловда иккинчи муддатга номзодини қўймаслигини эълон қилди. Бунгача ЛДПнинг айрим аъзолари партия пулларини ўзлаштириши билан боғлиқ можаро келиб чиққанди. Партия етакчилиги учун 2024 йил 27 сентябрда ўтган сайловда Исиба ғалаба қозонган ва 1 октябрда Япония парламенти уни мамлакат бош вазирлигига сайлаган эди.

Киритилди: 09:54 12.11.2024. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!