Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Чуст туманида алиментдан қарздор ота мажбурий меҳнатга жалб этилди

Чуст туманида алиментдан қарздор ота мажбурий меҳнатга жалб этилди

Маълум бўлишича, унинг қарзи 33 млн сўмгача йиғилиб кетган.

Наманган вилоятининг Чуст туманида икки фарзанди учун алимент тўламай келаётган ота қонун олдида жавоб берди.

Маълум бўлишича, суд қарорига кўра А. Мамадалиев фарзандлари моддий таъминоти учун алимент тўлаши шарт эди.

Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантирилса-да, у масъулиятдан қочиб, тўловларни тўхтатиб қўйган.

Қарз эса 33 млн сўмгача йиғилиб кетган. Натижада суд унга нисбатан 60 соат мажбурий меҳнат ҳуқуқий жазо сифатида қўллади.

Киритилди: Бугун 08:00. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!