Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

"Чўлпон" ҳақида фильм: бош ролни қайси актёр ўйнади?

A A A
"Чўлпон" ҳақида фильм: бош ролни қайси актёр ўйнади?

Кинематография агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамкорлигида “Media Illusion” студияси томонидан Чўлпон ҳақида "Қуш эсдалиги” ҳужжатли фильми яратилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

“Қуш эсдалиги” фильмида бош қаҳрамонни Шоҳжаҳон Субҳонов ижро этган. Ёш актёр фильм ҳақидаги таассуротларини сўзлаб берди:

– Чўлпоннинг ижодий фаолиятини ўрганиб ўзим учун анча илм ва тажриба олдим. Шоир 24 ёшидаёқ Туркистонда анча таниқли бўлган. Қолаверса, жамоатчилик ишларидаги фаоллиги ва илғор ташаббуслари билан эл назарига тушади.

Ёш режиссёр Ҳусан Рашидовнинг таклифи билан кастингда қатнашиб, муваффақиятли ўтдим. Съёмка жараёнлари анча ҳаяжонли бўлди.

Фильмда Чўлпон сиймосини тўлақонли очиб беришга ҳаракат қилдим. Бу тарихий образ мен учун дебют ижро бўлди. Барча қийинчиликлар ва машаққатлар бесамар кетмади, деб ўйлайман. Ижодий жамоа билан ишлаб, жуда катта тажриба тўпладим!

Киритилди: 15:45 23.08.2021. Ўқилди: 2686 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!