Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Чорвоқ сув омбори бўйида туризм маркази қурилади

Чорвоқ сув омбори бўйида туризм маркази қурилади

Шавкат Мирзиёев бугун ушбу лойиҳа мастер-режаси билан танишди.

“Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази 10 та кичик ҳудудга бўлиб қуриш кўзда тутилмоқда. Уларнинг ҳар бири пиёда бориш мумкин бўлган кўнгилочар маскан ва хизматларни қамраб олади. Икки қирғоқ ўртасида кўприк қурилиб, келувчиларга қулайлик оширилади. Сув бўйида хиёбон, пляж ва дам олиш жойлари бўлса, қияликларда меҳмонхоналар, коттежлар, уйлар, ресторан ва томошагоҳлар бўлади.

Шунингдек, маданият, таълим, тиббиёт, спорт масканлари барпо этилади. Яъни бу ерда фақат саёҳат эмас, балки йил давомида яшаш имконияти ҳам яратилади.

Киритилди: 09:06 15.04.2025. Ўқилди: 850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!