Бугун 3 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади

Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари тўланган ҚҚСнинг 50 фоизи қайтариб берилади

“Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-34-сон, 30.01.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

➖2025 йилда гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;

➖2025 йилда парранда гўшти ва парранда тухуми етиштириш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари;

➖2025 йилда ҳудудларда паррандачилик кооперацияси тизими асосида аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари;

➖2025 йилда парранда маҳсулотларини экспорт қилишнинг прогноз кўрсаткичлари.

📌 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январгача чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан Давлат бюджетига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасигача қайтариш тартиби жорий этилади.

📝 Паррандачиликнинг гўшт ва тухум йўналишида кооперация тизими асосида 1 миллион аҳолини иш билан таъминлаш бўйича “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади.

⚠️ Наслчилик корхоналари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январгача узайтирилади.

Киритилди: 19:44 31.01.2025. Ўқилди: 793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!