Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Чорва моллари кўчатларни шикастлаган икки киши 10,5 млн сўм жаримага тортилди

Чорва моллари кўчатларни шикастлаган икки киши 10,5 млн сўм жаримага тортилди

Самарқанд вилоятида чорва моллари кўчатларни шикастлантиргани учун икки киши 10,5 млн сўм тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Каттақўрғон тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари томонидан туманнинг “Алижон” ва “Мелихўжа” маҳалласи ҳудудида кузатув рейд тадбири олиб борилган.

Унда Жума—Каттақўрғон йўл ёнига яшил белбоғ шаклида экилган манзарали дарахтлар атрофига ушбу маҳаллаларда яшовчи фуқаролар А.Н. ва Ж.Б. чорва молларни ўтлатиши натижасида бир неча туб манзарали дарахт кўчати шикастлангани аниқланган.

Шу боисдан ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига биноан баённомалар тузилиб, БҲМнинг йигирма беш баробари — 9 375 000 сўм миқдорида жарима ва 1 125 000 сўм миқдорида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланди.

Киритилди: 17:26 05.04.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!