Чироқчи туманида пиёдалар йўлакчасидаги дарахтлар илдизигача бетонлаб кетилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан ҳудудда экологик назорат рейд тадбири ўтказилган.
Назорат тадбири давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларнинг ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида Чироқчи туман Мустақиллик кўчаси ҳудудида пиёдалар йўлакчасидаги дарахтларнинг илдизигача бетонлаб кетилганлиги аниқланди.
Зудлик билан дарахтларнинг бетонланган илдизлари очилиб, сув қуйиш ва ишлов бериш учун қулай ҳолатга келтирилган.