Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Чиноз туманида “Kia Sonet” ва “Cobalt” тўқнашди

 Чиноз туманида  “Kia Sonet” ва “Cobalt” тўқнашди

Чиноз туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди.

✅ Жорий йилнинг 6 август куни соат тахминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М34 "Тошкент-Душанбе" автомобиль йўлининг 28-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, “Kia Sonet” ва “Cobalt” русумдаги енгил автомобилларнинг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

✅ Ҳодиса оқибатида “Cobalt” автоуловида бўлган 1990 йилда туғилган йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

✅ Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:53 08.08.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!