Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Чимбойда замонавий турар жой фойдаланишга топширилди

Чимбойда замонавий турар жой фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг  30 август куни Чимбой туманидаги “Кокши қала” МФЙда замонавий типдаги қурилган турар уй фойдаланишга топширилди.

Ушбу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни мустақиллигимизнинг  28 йиллик байрами билан самимий табриклаб, Муҳтарам Президентимиз раҳномалигида мамлакатимизда кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга қаратилаётган эътибор ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида айтиб ўтди.

Барча шароитларга эга, жами 16 та хонодонга мўлжалланган турар жой асосан имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга, ёлғиз бошли кексалар ва турли жавҳаларида фаоллик кўрсатаётган ёш оилаларга берилди.  Шунингдек, Ёшлар иттифоқи кўмаги билан 3 нафар ёш оилага бошланғич тўламларсиз берилганлиги ҳам эътиборга лойиқ.

Туман ҳокими ҳар бир хонодонга кириб, уй эгаларини табриклади, топширилган уйнинг шароитини ўрганди ва хонадон эгаларини бир ерга жамлаб, уларни аҳилликда яшашга чорлади. 

Киритилди: 05:45 31.08.2019. Ўқилди: 1418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!