Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чилонзорда сауна ёниб кетди. Бир киши...

A A A
Чилонзорда сауна ёниб кетди. Бир киши...

Тошкентнинг Чилонзор тумани Арнасой кўчасида жойлашган «Здоровое Тело» компаниясига қарашли саунада 15 сентябрь, якшанба куни соат 16:45 атрофида ёнғин юз берган.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидан хабар беришларича, иккита ўт ўчириш бўлинмаси ҳодиса жойига соат 16:52 да етиб борган ва ёнғин 17:04 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида саунанинг 6 квадрат метр майдонида ички жиҳозлари ёнган, 114 квадрат метр майдони эса ёнғиндан сақлаб қолинган.

«Саунанинг 27 ёшли ишчиси тутундан димиққан ҳолда қутқариб қолинган ва шифохонага юборилган», — дейилади ДЁХХ ахборотида.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин саунадаги қозонхонанинг қизиб кетиши оқибатида юз берган.

 

Киритилди: 09:07 17.09.2019. Ўқилди: 2197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!