Жорий йилнинг 17 март куни соат 14.30 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида ҳайдовчи Дамас русумли автомашинасини бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотиб, ёритгич устунига тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Тўқнашувдан сўнг ёритгич устуни шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Лаcети русумли автомашина олд қисмига йиқилиб техник шикаст етказган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.