Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Чилонзорда автобус ёниб кетди (фото)

A A A
Чилонзорда автобус ёниб кетди (фото)

Бугун, 14 май куни Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 19-мавзеда 94-йўналиш бўйича қатновчи автобус ёниб кетди. Бу ҳақда «Дарё»нинг мобил мухбири хабар берди.

Маълумотларга кўра, соат 08:30 лар атрофида «Мажнунтол» ресторани қаршисида Mercedes Benz русумли автобус ёниб кетган. Йўловчилар ёнғин кучайгунига қадар автобусни тарк этишга улгурган.

Ҳайдовчининг сўзларга қараганда, ёнғин бошланиши у барча эшикларни очиб, йўловчиларни тушириб юборган. Нохуш ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Фото: «Дарё» / Зиёдбек Исмоилов

Фото: «Дарё» / Зиёдбек Исмоилов

Киритилди: 00:03 14.05.2018. Ўқилди: 1772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар