Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Чилонзор туманида электромобиль ёниб кетди

Чилонзор туманида электромобиль ёниб кетди

Бугун, 28 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 08:09 да Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасида электромобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 08:15 да етиб бориб, ёнғин соат 08:19 да ўчирилган.

Хабарда айтилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 15:30 28.08.2025. Ўқилди: 980 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!