Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг уйига ўғри тушгани ва қисқа фурсатда ўғриларнинг қўлга олингани хабар қилинган эди.
Ҳаттоки, Бош Прокуратура ҳам бу борада, бу жиноят ортидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми тартибида жиноят иши қўзғатилгани ҳамда ўғирликда гумонланиб М.М., К.Г., Г.Р.лар қўлга олингани ҳақида расмий хабар берганди.
Ҳокимни уйини тунаб кетилгани ортидан 1-1004-1903/65-сонли жиноят иши очилди ҳамда ўғирликда гумонланиб қўлга олинганлар якунда айбдор бўлиб чиқишди.
“Jahon.uz”нинг ҳуқуқ тартибот идораларидаги манбасининг хабар қилишича, ўғирликда айбланганлардан бири, Ҳокимнинг рафиқаси Д.Н.нинг ҳамкасби, Тошкент педиатрия тиббиёт институти инглиз тили ўқитувчиси Гулноза.Р. бўлган.
Айнан шу ўқитувчи ўзининг эски таниши бўлган Комил.Н.га, Д.Н.нинг сумкасидан уй калитиларини олиб берган ва ушбу калитлардан нусха кўчирган.
Комил.Н. ((1)Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман судининг 07.10.2008 йилги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми, (2) Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 23.12.2008 йилги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди, (3) Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 26.10.2011 йилги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 1-қисми билан судланган ва жазога тортилган, (4) Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 05.03.2014 йилги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноят содир этиб, ярашув сабаб жазодан қутулиб қолган.) ушбу ўғирликка қадар 4 марта судланган.
Унинг жиноий шериги ва ушбу жиноят ишида асосий фигурант бўлган, уйга ўғирликка кириб қимматбаҳо буюмларни умариб чиққан М.М. жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман судининг 22.12.2011 йилги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, ЖКнинг 127-моддаси 3-қисми, 241-моддаси 2-қисми ва 171-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб қамалиб чиққан.
Комил.Н. Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметовнинг (2010 й.-Бектемир тумани ҳокими, 2016 й.-2018 й.- Яккасарой тумани ҳокими) Юнусобод туманида жойлашган уйини бир неча кун мобайнида кузатган ва уйнинг орқа томонидаги кириш эшигида кузатув камералари йўқлигини билган ва айнан шу йўл орқали М.М.ни уйга киритган ҳамда ўзи ташқарида қолган.
Судда айбланувчиларнинг айби тўлиқ ўз тасдиғини топди ва уларга жазо тайинланди.
М.М. ва Комил.Н. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбдор деб топилдилар ҳамда ва 8 (саккиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинишди. Жазони, қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди судьяси Т.Ҳасанов томонидан Гулноза.Р. ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айбдор деб топилди. Олий маълумотли, тўрт нафар фарзанднинг онаси 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Судланувчилар М.М., К.Г., Г.Р.лардан солидар тартибда жабрланувчи Д.М. фойдасига 14.600 (ўн тўрт минг олти юз) АҚШ доллари (АҚШ долларининг ҳукм чиқарилган кунидаги Ўзбекистон Республикаси сўмига нисбатан қийматда) миллий валюта сўмда, ҳамда 68.700.000 (олтмиш саккиз миллион етти юз минг) сўм ундириш ҳукмда белгиланди.
Шу ўринда Ҳокимнинг уйидан ўғирлаб кетилган ва ўғрилардан қайтариб олинган мол-мулк рўйхатига ҳам эътиборингизни қаратамиз.
- Ашёвий далил деб топилган, сақлаш учун Тошкент шаҳар ИИББ Молия-иқтисод бошқармасига топширилган 87.400 (саксон етти минг тўрт юз) АҚШ доллари.
- Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ҳузуридаги қимматбахо металлар Агентлигига сақлаш учун топширилган 1 дона кулранг рангли металлдан ишланган айлана шаклдаги олд томонида 3 дона оқ рангли кўзи мавжуд бўлган узук.
- 2 дона оч кўк рангли ва 1 дона ялтироқ кўк рангли тошчалар.
- 1 дона кулранг рангли металлдан ишланган турли хил шаклдаги кўк ва сиёҳ рангли тош ва баркларга ўхшаш шаклдаги қисмлари билан, марказида капалак рамзи туширилган бўйинган тақилувчи занжир.
- 1 жуфт кулранг рангли металлдан ишланган турли хил шаклдаги кўк ва сиёҳ рангли тош ва баркларга ўхшаш шаклдаги қисмлари бўлган зирак.
- 1 дона кулранг рангли металлдан ишланган айлана шаклдаги олд томони юзасида нақшинкор безак ва асосида тўқ пушти рангли марваридга ўхшаш тоши мавжуд бўлган узук.
- 1 жуфт кулранг рангли металлдан ишланган, асосида тўқ пушти рангли марваридга ўхшаш тоши мавжуд бўлган зирак.
- 1 дона кулранг рангли металлдан ишланган оқ рангли марваридга ўхшаш тоши мавжуд бўлган узук.
- 1 жуфт кулранг рангли металлдан ишланган, асосида оқ рангли марваридга ўхшаш тоши мавжуд бўлган зирак.
- 1 дона кулранг рангли металлдан ишланган айлана шаклдаги оқ рангли марваридга ўхшаш тоши ва атрофида безаклари бўлган узук.
- 1 жуфт кулранг рангли металлдан ишланган, олд томони юзасида нақшинкор безак ва асосида оқ рангли марваридга ўхшаш тоши бўлган зирак.
- 1 жуфт кулранг рангли металлдан ишланган, нақшинкор безак ва оқ рангли марваридга ўхшаш тоши мавжуд бўлган кулон.
- 1 дона кулранг рангли металлдан ишланган версаче излари туширилган бўйинган тақилувчи занжир.
- 1 дона версаче излари бўлган брослет.
- 1 дона асоси ялтироқ рангли металлдан ишланган, “Tissot” ёзуви бўлган қўл соати.
- 1 дона “ЧАЙКА, 17 КАМНЕЙ, СДЕЛАНО В РОССИИ” ёзуви бўлган қўл соати.
- 1 дона сариқ ялтироқ рангли металдан ишланган бўйинга тақилувчи занжир,
- 1 дона сариқ рангли металлдан ишланган 12 дона ялтироқ тошлар билан безатилган билакузук.
- 1 дона “Orient” ёзувдаги русумли қўл соати.
- 1 дона “МакТайм, 21 КАМЕНЬ” ёзувли соат.
- 2 дона асоси “SPECTURM” соатлар.
- 4 дона сариқ рангли металлдан ишланган “Toshkent shahar Hokimiyati”, “O’zbekiston Respublikasi 20 yil”, “Harakatlar Strategiyasi 2017-2021”, “O’zLiDeP”, “туман кенгаши депутати” ёзувли кўкрак нишонлари.
- 1 дона сариқ рангли нақшинкор билакузук.
- 1 дона асоси оқ рангли билакузук.
- 1 дона сариқ рангли уч дона тўртбучак шакллари бўлган билакузук.
- 1 дона “Sarvinoz” ёзуви мавжуд бўлган сариқ металлдан ишланган брослет.
- 1 дона сариқ рангли брослет.
- 1 дона сариқ рангли металлдан ишланган марказида ялтироқли ва кўзмунчоқлари мавжуд бўлган брослет.
- 1 дона занжирсимон шаклда сариқ рангли ва тошлари бўлган брослет.
- 1 дона сариқ рангли айлана шаклдаги узук.
- 1 дона сариқ рангли нақшинкор безаклари мавжуд узук.
- 1 дона сариқ рангли думалоқ қора рангли кўзли ва атрофида кичик шаклдаги тошчали узук.
- 1 дона сариқ рангли айлана шаклдаги олд томонида кўк ва оқ рангли кўзли узук.
- 1 дона сариқ рангли айлана шаклдаги олд асос томонга қарата ишланган нақшинкор узук.
- 1 дона сариқ рангли айлана шаклдаги олд томони кўк ва оқ рангли кўзли узук.
- 1 дона сариқ рангли металлдан ишланган 6 дона 2 хил кўринишдаги ҳар хил рангли кўзли узук.
- 1 дона сариқ рангли металлдан ишланган 3 хил рангли тош кўзлари мавжуд бўлган узук.
- 1 дона сариқ рангли металлдан ишланган томчи ва думалоқ шаклдаги оқ рангли тош кўзлари бўлган узук.
- 1 дона сариқ рангли металлдан ишланган ромбик шаклдаги нақшинкор кулон.
- 1 дона сариқ рангли ой шаклли марказида “Макка”нинг тасвири туширилган кулон.
- 1 дона сариқ рангли юракча шаклдаги кулон, 1 дона асоси яшил рангли тошдан иборат бўлган кулон.
- 1 дона сариқ рангли металлдан айлана шаклда ишланган юракча ва думалоқ безаклари бўлган кулон.
- 1 дона сариқ рангли асоси тўртбурчак шаклда ишланган кулон.
- 1 дона сариқ рангли кулон.
- 1 дона сариқ рангли яшил рангли тоши бўлган кулон.
- 1 дона сариқ рангли айланасимон шаклдаги олд томони ҳар хил кўринишдаги 3 хил рангли тош кўзли кулон.
- 1 дона сариқ рангли кўк ва оқ рангли кўзлари бўлган кулон.
- 1 дона сариқ рангли металлдан олманинг шаклига ўхшатиб ишланган кулон.
- 1 дона кичик хажмдаги сариқ рангли капалакнинг шаклига ўхшатиб ишланган кулон.
- 1 дона сариқ рангли 3 хил рангдаги тош кўзлари бўлган тўноғич.
- 1 дона сариқ рангли металлдан баргнинг шаклига ўхшатилган олдида 1 дона думалоқ оқ марварид барг безакли тўноғич.
- 3 дона сариқ рангли тўноғичлар.
- 3 дона сариқ рангли думалоқ шаклдаги 1901 йилги 10 рублейлик “Николай” тангалар.
- 1 дона сариқ рангли ромбик шаклдаги нақшинкор зирак.
- 1 дона сариқ рангли оқ рангли тошчалар билан безатилиб, марказида яшил рангли тоши мавжуд бўлган зирак.
- 1 жуфт сариқ рангли айлана шаклдаги зирак.
- 1 жуфт сариқ рангли зирак.
- 1 жуфт сариқ рангли айлана шаклдаги зирак.
- 1 дона сариқ рангли оқ рангли тошчали кўзлари мавжуд бўлган зирак.
- 1 жуфт сариқ рангли олд томонида кўк ва оқ рангли кўзллари бўлган зирак.
- 1 жуфт сариқ рангли олд томонида 6 дона 2 хил кўринишдаги ҳар хил рангли кўзли зирак.
- 1 жуфт сариқ рангли 1 дона пушти ва 2 дона кичик оқ тошчалари бўлган зирак.
- 1 жуфт сариқ рангдаги юракча шаклида ишланган оқ тошчалари бўлган зирак.
- 1 жуфт сариқ рангдаги олд томонида оқ тошчалари ва 2 дона кўзли безакли зирак.
- 1 жуфт сариқ рангли айлана шаклдаги зиракдан 1 донасининг олд томонида бантик шаклдаги оқ тошчалари билан безатилган зирак.
- 2 дона сариқ рангли олди томонида оқ рангли думалоқ марварид тоши бўлган зираклар.
- 2 дона сариқ рангли металлдан ишланган, олди томонида тошчалар билан капалак рамзи шаклида ишланган зираклар.
- 1 дона сариқ рангли фил ҳайвони рамзидек ишланган тўноғичсимон зирак.
- 1 дона сариқ рангли олманинг шаклидек тўноғичсимон зирак.
- 1 дона сариқ рангли юракчалар рамзида ишланган бўйинга тақилувчи занжир.
- 1 дона сариқ рангли томчи рамзида ишланган бўйинга тақилувчи занжир.
- 1 дона сариқ рангли ингичка бўйинга тақилувчи занжир.
“Jahon.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, Ҳокимнинг уйида ўғирлик бўлган куни, унинг рафиқаси Тошкент шаҳар ИИББнинг навбатчилик қисмига 102 қисқа рақамли орқали телефон қилиб уйидан 102 минг АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 05.12.2018 йилги маълумотига кўра, 1 АҚШ доллари Ўзбекистон Республикасининг сўмига нисбатан қиймати 8.314 сўм 85 тийинни ташкил қилиб, 102.000 АҚШ доллари 848.114.700 сўмни ташкил қилган.) ва 140.350.000 сўмлик қимматбаҳо заргарлик буюмлари йўқолгани тўғрисида хабар берган.
Уйдаги ўғирлик сабаб жами 966.964.700 сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган.
Manba: 7news.uz