Бугун ижтимоий тармоқлардаги каналларнинг бирида Чилонзор тумани Чилонзор метро бекати яқинида каламушларнинг юргани акс этган видео хабар тарқалди.
Ушбу ҳолатга нисбатан Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси шуни маълум қиладики, видеодаги ҳолат бўйича Чилонзор туман бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилди. Видеодаги ҳолатнинг келиб чиқишига фуқаролар томонидан чиқиндиларни махсус жойларга ташламаслик сабаб бўлган ва бунинг оқибатида зараркунандаларнинг кўпайишига замин яратилмоқда.
Қайд этиш жоизки, ушбу ҳудудда дезинфекторлар томонидан дератизация (кемирувчиларга қарши зарарсизлантириш) ҳамда дезинсекция ишлари амалга оширилди.