Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Чилонзор ИИБдан ўлиги чиққани айтилган фуқаро ҳожатхонадан пастга сакрагани айтилди

Чилонзор ИИБдан ўлиги чиққани айтилган фуқаро ҳожатхонадан пастга сакрагани айтилди

Жорий йилнинг 22 май куни тонгги соат 04.30 ларда Чилонзор туманидаги йўл патруль хизмати масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан Gentra русумли транспорт воситаси тўхтатилган.

Мазкур автомобиль йўловчиси 2002 йилда туғилган Х.Т. ўз хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотганлиги сабабли холислар иштирокида текширилган ва унинг ёнидан ўткир ҳидли тўқ жигарранг рангидаги модда борлиги аниқланиб, расмийлаштириб олинган. Х.Т. ва тўпланган ҳужжатлар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Х.Т.нинг ёнидан топилган модда 53,52 граммни ташкил қилиб, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) асосида жиноят иши қўзғатилган.

Шу куни тахминан соат 18.50 ларда Х.Т. Чилонзор тумани ИИО ФМБдаги 4-қаватда жойлашган хизмат хонасига олиб кетилаётган вақтида, ҳожатхонага киришлигини сўраган. Х.Т. 4-қаватда жойлашган ҳожатхонага киргандан сўнг, терговдан қочиб яшириниш мақсадида ҳожатхона деразасидан пастга сакраши натижасида бош ва тана қисмидан турли жароҳатлар олган (Мазкур ҳолат бинога ўрнатилган видеоёзув мосламаларида қайд этилган).

Туман ИИО ФМБ ходимлари Х.Т.га зудлик билан тез-тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида РШТЁИМга олиб борилиб, унга "бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, бош суягини синиши, тана аъзоларининг гематомаси" ташхиси қўйилган. 29 май куни Х.Т. касалхонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Киритилди: 21:45 29.05.2023. Ўқилди: 2368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!