Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чехияда Киевга қурол етказиб беришни қоралаган амалдорнинг истеъфоси талаб қилинди

Чехияда Киевга қурол етказиб беришни қоралаган амалдорнинг истеъфоси талаб қилинди

Чехияда мухолифат янги йил мурожаатида Киевга қурол етказиб берилишини қоралаган мамлакат парламенти депутатлар палатаси спикери Томио Окамуранинг истеъфосини талаб қилди, деди мухолифатдаги "TOP 09" партияси етакчиси Матей Онджей Гавел.

"Мухолиф партиялар сешанба куни бўлиб ўтадиган депутатлар палатаси йиғилишида, янги вазирлар маҳкамасига ишонч вотуми муҳокамасидан олдин, янги йил мурожаатидаги шов-шувли сўзлари туфайли палата спикери Томио Окамурани лавозимидан четлатиш масаласини кўтариш ниятида," - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Гавелнинг сўзларига кўра, мухолифатчилар Окамурани лавозимидан четлатиш масаласини овозга қўйиш учун керакли миқдорда имзо тўплаган.

Аввалроқ SPD ("Озодлик ва тўғридан-тўғри демократия") ҳаракати етакчиси Томио Окамура Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарши чиққан эди.

Киритилди: Бугун 11:03. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!