Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Чехия инқирозли вазиятларда омон қолиш учун қўлланма ишлаб чиқади

Чехия инқирозли вазиятларда омон қолиш учун қўлланма ишлаб чиқади

Чехия Ички ишлар вазирлиги фуқаролар учун инқироз шароитида қандай ҳаракат қилиш бўйича тавсиялар билан маълумот рисоласини тайёрламоқда.

Чехия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Вит Ракушан хабар беришича, лойиҳа фавқулодда вазият бошланганидан кейинги дастлабки уч кун ичида қандай омон қолишни ўргатувчи “72 соат” фин концепциясига асосланган.

Вазирнинг сўзларига кўра, мослаштирилган версия “ахборот рисоласи ва аҳолини инқирозли вазиятларга тайёрлашга қаратилган кенг қамровли кампанияни” ўз ичига олади. Лойиҳани ёз охиригача якунлаш режалаштирилган.

Ракушаннинг таъкидлашича, ўтган йилги сув тошқинларидан кейин Чехия фуқароларининг 76 фоизи давлатдан уларни фавқулодда вазиятларга яхшироқ тайёрлаш истагини билдирган, 70 фоизи эса хавфсизлик чоралари ҳақида аниқроқ маълумот олишни хоҳлашларини айтган.

Киритилди: 23:20 24.03.2025. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!