Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Чет элдаги маҳкумларни Ўзбекистонга кўчириш тартиби белгиланди

Чет элдаги маҳкумларни Ўзбекистонга кўчириш тартиби белгиланди

Хориждаги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари самарали ҳимоя қилиниши кучайтирилади.

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1009-сон, 04.12.2024 й.) билан Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди

🔰 Қонун билан кодекс хорижий давлат судининг қарори тан олиниши ва ижрога қаратилишини, озодликдан маҳрум этилган шахсни жазони ўташни давом эттириш учун, шунингдек ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган шахсни мажбурий даволашни давом эттириш учун, қабул қилиб олишни ҳамда хорижий давлатга беришни назарда тутувчи янги боб билан тўлдирилмоқда.

📝 Шунингдек, озодликдан маҳрум этилган шахсларни ва ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахсларни қабул қилиб олиш ҳамда бериш асослари, суд жараёни иштирокчиларининг процессуал мақоми белгиланмоқда.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 14:30 05.12.2024. Ўқилди: 935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!