Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Чет эл фуқароларига махсус солиқ режими тақдим этилади

Чет эл фуқароларига махсус солиқ режими тақдим этилади

Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш тартиби белгиланди.

Ҳукумат қарори (270-сон, 21.05.2026 й.) билан “Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, чет эл фуқароси махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), Электрон солиқ хизматлари портали орқали ёхуд Давлат хизматлари марказлари орқали ариза тақдим этади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- чет эл паспортининг нусхаси ;

- Ўзбекистонда бўлиш муддатини тасдиқловчи ҳужжат (виза ёки бошқа ҳужжатлар).

Солиқ қўмитаси Махсус солиқ режимини тақдим этиш комиссиясининг аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича хулосаси юзасидан 1 иш кунида чет эл фуқаросига хабарнома юборади.

Ижобий хулоса бўйича хабарнома олган чет эл фуқароси банк ҳисобварағи ёки крипто-ҳамён очади ҳамда 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғимни тўлайди.

Махсус солиқ режими белгиланган талабларни бажарган чет эл фуқаролари ва уларнинг вояга етган яқин қариндошларига аризада кўрсатилган солиқ даври учун, бироқ 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

Киритилди: Бугун 14:47. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!