Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Чемпионнинг зафарли қайтиши: Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада

Чемпионнинг зафарли қайтиши: Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада

Ўзбекистонлик таниқли дзюдочи Диёра Келдиёрова Қозоғистоннинг Актау шаҳрида ўтказилаётган халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

52 килограммгача вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда озарбайжонлик рақибасини муддатидан аввал мағлубиятга учратди.

Ўзбекистонлик дзюдочи турнир давомида ўзи иштирок этган барча беллашувларда рақибларини иппон баҳоси билан мағлуб этди. Ушбу ғалаба Келдиёровага жаҳон рейтинги учун 100 очко тақдим этди.

Маълумот учун, Диёра Келдиёрова 2024 йил 28 июль куни Париж Олимпиадасида аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. Олимпия ўйинларидаги ғалабасидан кейин фарзандли бўлгани сабабли спортчи мусобақаларда танаффус қилган ва шу вақт ичида бир қатор йирик турнирларни ўтказиб юборган.

Киритилди: Бугун 10:58. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!