Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити аниқланди

Чемпионлар Лигасининг асосий фаворити аниқланди

Чемпионлар Лигасида жамоалар биринчи тур учрашувларини ўтказди. Унинг якунларига кўра, Opta суперкомпьютери клубларнинг нуфузли турнирда ғолиб чиқиш имкониятларини баҳолади.

Рейтингда биринчи ўринни ўтган мавсум финалчиси — Лондоннинг «Арсенал» клуби эгаллади. Микель Артета шогирдларининг турнирда ғолиб чиқиш эҳтимоли 22,95 фоизга баҳоланган.

Иккинчи ўринда 18,23 фоиз кўрсаткич билан Мюнхеннинг «Бавария» клуби жойлашган. Кучли учликни яна бир АПЛ вакили — «Манчестер Сити» якунлаб турибди. «Шаҳарликлар»нинг совринни қўлга киритиш имконияти 14,49 фоизга тенг.

Кучли ўнликдан шунингдек «Барселона» (7,7%), «Ливерпуль» (7%), «ПСЖ» (6%), «Реал» (4,3%), «Манчестер Юнайтед» (3,9%), «Астон Вилла» (3,3%) ва «Интер» (2,4%) ўрин олган.

Киритилди: 16:13 11.09.2026. Ўқилди: 1130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар