Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чемпионлар лигасини тарк этган яна икки жамоа номи аниқ бўлиб улгурди

Чемпионлар лигасини тарк этган яна икки жамоа номи аниқ бўлиб улгурди

11 декабрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди, натижада Европанинг асосий турниридан муддатидан олдин чиқиб кетган яна икки жамоа аниқланди.

Шу тариқа, Мадриднинг «Атлетико»сига мағлуб бўлган Словакиянинг «Слован» жамоаси олти ўйиндан сўнг бирорта ҳам очко тўплай олмади ва 35-ўринни эгаллаб, ҳатто кучли 24-ўринга кириш учун математик имкониятини ҳам йўқотди. Бундан ташқари, «Штутгарт» билан ўйинда (1:5) йирик мағлубиятга учраган Швейцария «Янг Бойз» клуби ҳам Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмайди. Швейцария жамоаси қўшимча кўрсаткичлар бўйича «Слован»дан ортда қолган охирги, 36-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «РБ Лейпциг» турнирнинг янги формати бўйича Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган биринчи жамоа бўлганди.

Киритилди: Бугун 11:33. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!