Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Чемпионлар лигасида плей-офф қизғин паллада: Кимлар кейинги босқичга чиқди?

Чемпионлар лигасида плей-офф қизғин паллада: Кимлар кейинги босқичга чиқди?

Сешанба, 24 февраль куни УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида иштирок этадиган тўртта жамоа номи маълум бўлди. Европанинг энг нуфузли клублар турнири плей-офф босқичи доирасидаги икки ўйин натижасига кўра «Атлетико», «Байер», «Ньюкасл» ва «Будё-Глимт» жамоалари ғалаба қозонишди.

Шу тариқа, ушбу тўрт жамоа 1/8 финал босқичида бош соврин учун курашни давом эттиради ва умумий босқичнинг энг кучли саккизта жамоасига қўшилади. Эслатиб ўтамиз, «Арсенал», «Бавария», «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Барселона», «Челси», «Спортинг» ва «Манчестер Сити» клублари ушбу босқичга тўғридан-тўғри йўл олган эдилар.

16 та жамоа иштирок этадиган босқичнинг қолган тўртта йўлланмаси чоршанба, 25 февраль куни ўз эгаларини топади. Улар учун «Аталанта» — «Боруссия Дортмунд», «Ювентус» — «Галатасарой», «ПСЖ» — «Монако» ҳамда Мадриднинг «Реал» ва «Бенфика» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Киритилди: Бугун 11:41. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!