Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Чемпионлар лигаси 1/8 финалида ким кимга қарши? Қуръа олдидан эҳтимолий жуфтликлар

Чемпионлар лигаси 1/8 финалида ким кимга қарши? Қуръа олдидан эҳтимолий жуфтликлар

Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида кимлар ўзаро ўйнаши мумкинлиги маълум бўлди.

Турнирнинг ўтиш босқичидан (плей-офф) «Реал», «ПСЖ», «Аталанта», «Галатасарой», «Будё-Глимт», «Байер», «Ньюкасл» ва «Атлетико» жамоалари муваффақиятли ўтишди. Улар умумий босқич якунларига кўра кучли саккизликка (топ-8) кирган жамоаларга қўшилишади.

Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими 27 февраль куни Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Қуръа жараёнида ҳар бир жамоада иккита рақибдан бирини танлаш имконияти бўлади. Жамоалар умумий босқич натижаларига кўра қуйидаги жуфтликларга бирлаштирилган:

  • «ПСЖ» ёки «Ньюкасл» — «Барселона» ёки «Челси»

  • «Галатасарой» ёки «Атлетико» — «Ливерпуль» ёки «Тоттенхэм»

  • «Реал» ёки «Будё-Глимт» — «Спортинг» ёки «Манчестер Сити»

  • «Аталанта» ёки «Байер» — «Арсенал» ёки «Бавария»

Киритилди: Бугун 13:38. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!