Винисиус Жуниорнинг "Челси"га ўтиши амалга ошмайди. Лондон клуби аввалроқ пайдо бўлган миш-мишларга қарамай, "Реал" вингери трансферини кўриб чиқмаяпти.
Аввалроқ, "кўклар" 135 миллион фунтлик таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ El Chiringuito хабарига кўра, бразилиялик футболчининг АПЛга ўтиши варианти истисно қилинган. "Челси" молиявий шартлар бўйича футболчи талабларини қондиришга тайёр эмас.
Ла Лиганинг жорий мавсумида футболчи 19 та ўйинда қатнашиб, бешта гол урди ва шерикларига бешта голли узатмани амалга оширди.