Чегарасиз дунё ғояси ва миллий манфаатларнинг глобал тартиб билан алмашиниши ҳақидаги фикр аҳмоқона ғоя эди ва Ғарб бунинг учун юқори бадал тўлашига тўғри келди.
Ушбу фикрни АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Мюнхен хавфсизлик конференциясида билдириб ўтди.
"Қоидаларга асосланган ушбу тартиб миллий манфаатлар ўрнини эгаллаши, биз чегарасиз дунёда яшашимиз ва ҳамма дунё фуқароси бўлиши ҳақидаги фикр аҳмоқона ғоя эди", — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Ғарбда иқтисодий ва савдо алоқалари давлатнинг вазифалари ўрнини босишига умид қилишган эди.
"Биз бунинг учун юқори бадал тўладик. Биз эркин ва тартибга солинмаган савдонинг догматик мафкурасини қабул қилган эдик", — дея таъкидлади Рубио.