Сенатда маъқулланган қонун билан Жиноят кодекси янги 223¹-модда билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, чегарадан яширинча ўтиш мақсадида туннель қазиш, қуриш ёки ундан фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Энг муҳими, жавобгарлик фақат туннелдан фойдаланганларга эмас. Уни қазиш ёки қуришни ташкил қилган, молиялаштирган ва бу жараёнга алоқадор бўлган шахслар ҳам қонун олдида жавоб беради.