Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди

“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди

“Чегара билмас шифокорлар” халқаро нотижорат ташкилоти 32 йиллик фаолиятидан сўнг Россия Федерациясини тарк этиш сабабини Адлия вазирлигининг ташкилотнинг мамлакатдаги филиалини хорижий нодавлат ташкилотлар реестридан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қарори билан изоҳлади. Бу ҳақда халқаро ташкилот сайтида маълум қилинди.

"Мамлакатдаги дастурларимизни якунлаганимиздан жуда қайғудамиз, чунки тиббий ва гуманитар ёрдамга муҳтож бўлган кўплаб одамлар энди биз кўрсатишимиз мумкин бўлган ёрдамсиз қолади", дейилади ташкилот баёнотида. Хабарда ташкилот "имконият бўлса, Россиядаги фаолиятини давом эттиришни исташи" қайд этилган.

Ўтган ой ўрталарида Россия Адлия вазирлиги халқаро гуманитар ташкилотларнинг лицензияларини бекор қилди, бу рўйхатда хусусан, “Чегара билмас шифокорлар” ва “Дунё шифокорлари” ташкилотлари ҳам бор эди.

Киритилди: 10:01 17.09.2024. Ўқилди: 504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!