Россия конституциясига ўзгартириш киритиш жараёнида Чеченистоннинг жамоатчилик палатаси алкогол харид қилиш ёшини 18 ёшдан 21 ёшга ўзшартиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Islam-today хабар бермоқда.
“Биз конституцияга Россия президенти томонидан таклиф этилган ўзгаришлар киритилишини қўллаб-қувватлаймиз. Қўшимча ўзгартириш сифатида алкогол сотиб олиш ёшини 21 ёш этиб белгилаш таклиф этилди”, – Чеченистоннинг жамоатчилик палатаси раҳбари Исмоил Денилхонов.
Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни президент Владимир Путин томонидан таклиф этилган, конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси Давлат думаси биринчи ўқишдаёқ бир овоздан тасдиқланди.