Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров хабар берди.
"Бугун соат 6:30 да Гудермесда дрон ҳужуми натижасида Россия махсус кучлари университети ҳудудидаги бўш бинонинг томида ёнғин юзага келди. Тергов органлари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини бошлаб, жиноятга алоқадор шахсларни аниқлашга киришди. Университет фаолияти тўхтатилмаган, барча хизматлар одатдагидек ишламоқда", — дея хабар берди Чеченистон раҳбари.