Чеченистон мусулмонлари диний бошқармаси (ДУМ) қизларни 14 ёшида турмушга беришга рухсат берилгани ҳақидаги ижтимоий тармоқларда эълон қилинган маълумотни рад этди. Бу ҳақда бошқарманинг Телеграм-каналида хабар берилди .
«Қизларни 14 ёшда турмушга беришга рухсат берилгани ҳақидаги тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилади хабарда.
ДУМ республика аҳолисига ишончсиз манбалардан олинган хабарларга ишониш мумкин эмаслигини эслатди.