Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Чад президенти Макроннинг сўзларидан ғазабланди

Чад президенти Макроннинг сўзларидан ғазабланди

Чад Республикаси Президенти Маҳамат Идрисс Деби Итно Франция президенти Эммануэль Макроннинг бир вақтлар Франция мустамлакаси бўлган Африка давлатларига қилган ҳужумларидан ғазабланганини билдирди.

Бу ҳақда Чаднинг Alwihda портали хабар бермоқда.

"Мен президент Эммануэль Макроннинг Африка ва африкаликларга нисбатан нафратни акс эттирувчи сўнгги баёнотларидан ғазабимни билдирмоқчиман. Тўғрисини айтсам, менимча, унинг даври нотўғри", — деди президент.

Маҳамат Идрисс Деби Итно Макроннинг Чад ва бошқа француз тилида сўзлашувчи Африка давлатларининг Париж билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш қарори ҳақидаги баёнотига жавоб берди. Франция президентининг сўзларига кўра, африкаликлар бу қарорни Париж билан келишган ҳолда қабул қилишган, бироқ бу ҳақда оммага эълон қилмаган ва террорга қарши курашда кўрсатган ёрдами учун “раҳмат айтишни унутган”.

"Франция билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш қарори Чаднинг тўлиқ суверен қароридир", деди Маҳамат Идрисс Деби Итно, "бу ерда ҳеч қандай ноаниқликка ўрин йўқ", дея қўшимча қилди.

Киритилди: 23:09 07.01.2025. Ўқилди: 845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!