Президентимизнинг “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Республика тез тиббий ёрдам маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ва унинг 14 та ҳудудий филиаллари тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида ташкил қилинади ва тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилади.
Яъни, қарорга мувофиқ:
🏥 Марказ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги тез тиббий ёрдам фаолиятини республика бўйича мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
▶️ тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари, махсус автотранспорт воситалари (эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва бошқалар), дори ва сарфлаш материаллари, тиббий жиҳозлар билан таъминот Марказнинг ҳудудий филиалига ўтказилади;
📈 Марказ ва унинг ҳудудий филиалларида Ситуацион мувофиқлаштирувчи бўлимлар ташкил этилиб, туман (шаҳар) ва ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини таҳлиллар асосида бошқаради ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги автохўжаликлар таркибидаги тез тиббий ёрдам автотранспорт воситалари Марказнинг ҳудудий филиаллари таркибига ўтказилади ҳамда автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартномалари асосида амалга оширилади;
🖥 тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларида ёқилғи-мойлаш материалларининг сарфи электрон дастур орқали назорат қилинади.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир ой муддатда:
📖 Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари уставлари ва тузилмалари тасдиқланади. Бунда, Марказ директорига, зарур ҳолларда, тасдиқланган тузилмаларга ходимларнинг чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.