Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Cайёрадаги ёрлар деградацияси жахон иктисодиётига ялпи 880 миллиард доллар зарар келтиримокда

Cайёрадаги ёрлар деградацияси жахон иктисодиётига ялпи 880 миллиард доллар зарар келтиримокда

Сайёрадаги ерларнинг деградацияси хавфли суръатларда давом этмоқда ва ҳар йили жаҳон иқтисодиётига деярли 880 миллиард доллар зарар етказмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бугун Қурғоқчилик ва чўлланишга қарши кураш куни муносабати билан йўллаган мурожаатида айтди.

Унинг сўзларига кўра, қурғоқчилик одамларни уйлардан кўчишга мажбур қилмоқда ва озиқ-овқат танқислиги муаммосини кучайтирмоқда.

Ерга етказилган зарарни бартараф этиш катта фойда келтиради, жумладан инвестицияларнинг юқори даромад келтириши, деди Гутерриш. Бундай фаолият қашшоқлик даражасини камайтириши, иш ўринлари яратиши, сув захираларини сақлаб қолиши, озиқ-овқат ишлаб чиқаришни ҳимоя қилиши ва ер ҳуқуқлари ҳамда даромадларни, айниқса кичик фермерлар ва аёллар учун яхшилаши мумкин.

Бу йилги Қурғоқчилик ва чўлланишга қарши кураш куни мавзуси — «Ерларни тиклаймиз. Имкониятларни очамиз».

“Мен ҳукуматларни, бизнес доираларини ва жамоаларни ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича умумий глобал мажбуриятларимизни тезроқ бажаришга, ер деградациясини тескари қайтаришга ва ерларни тиклаш учун молиялаштиришни оширишга чақираман,” — деди Антониу Гутерриш.

Киритилди: 15:47 17.06.2025. Ўқилди: 456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!