Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

CAFA чемпионатига Ўзбекистондан 3та стадион мезбонлик қилади

CAFA чемпионатига Ўзбекистондан 3та стадион мезбонлик қилади

Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) томонидан илк марта миллий жамоалар иштирокида ўтказиладиган турнир қайси стадионларда ўтиши маълум бўлди.

ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги билан суҳбатда ўйинлар Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги стадиондан ташқари, Тошкентдаги учта стадионда ўтишини маълум қилди.

«Ўзбекистонда 20 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги якунланди. Турнир жуда муваффақиятли ўтганига гувоҳ бўлгандирсиз. Барча майдонлар аъло даражада тайёрланганди. ФИФА ва Осиё футбол конфедерацияси мусобақага тайёргарликни юқори баҳолади.

Энди CAFA турнирига ҳам «Бунёдкор», «Жар» ва «Пахтакор» стадионларини тайёрламоқчимиз. Ўйинлар асосан Осиё кубоги U20 финали ўтказилган «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади», - дейди Эрматов ТАСС мухбири билан суҳбатда.

Аввалроқ, ФИФА кунлари доирасида 9-21 июнь санасида Россия, Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Осиёнинг яна бир жамоаси иштирокида илк марта Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) турнири ўтказилиши маълум қилинганди. Турнирга Россиянинг «ГазПром» компанияси ҳомийлик қилади.

Киритилди: 21:24 25.03.2023. Ўқилди: 2406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!