Маошлар тўланишидаги кечикиш UzASBO-2 тизимига ўтишда юзага келган техник носозликлар билан боғлиқ. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иш ҳақини белгиланган муддатларда (5 иш кунида) тўлаб бериш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
“Бугунги кунда ушбу носозликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди ҳамда UzASBO-2 тизими орқали бюджет ташкилотларининг декабр ойи иккинчи ярми учун 35 фоиз бюджет ташкилотларининг иш ҳақлари молиялаштириб берилиши таъминланди.
Иш ҳақини тўлаш жараёнида UzASBO-2 тизимининг бир маромда ишлаши учун мутахассислар томонидан мониторинг олиб борилмоқда ва иш ҳақини белгиланган муддатларда (5 иш кунида) молиялаштириб бериш юзасидан зарурий чоралар кўрилмоқда”
, – дейилади вазирлик хабарида.