Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бюджет тақчиллигини 2024 йилда ЯИМнинг 4 фоизигача қисқартириш режалаштирилган

Бюджет тақчиллигини 2024 йилда ЯИМнинг 4 фоизигача қисқартириш режалаштирилган

Ўзбекистон билан 2024 йилги маслаҳатлашувлардан сўнг Халқаро валюта жамғармаси миссияси якуний баёнотини эълон қилди. Унда қайд этилишича, солиқ-бюджет сиёсатида Ҳукумат бюджет тақчиллигини 2024 йилда ЯИМнинг 4 фоизигача ва 2025 йилда 3 фоизга қисқартиришни режалаштирган.

Бюджетни консолидация қилиш давлат молиясининг барқарорлигини таъминлаш ва яқин истиқболда инфляцион босимни пасайтириш учун зарур ҳисобланади. Айни пайтда аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларини кўллаб-қувватлаш ва ўрта муддатли даврда иқтисодиёт самарадорлигини ошириш муҳим ҳисобланади. Бюджет консолидациясини иқтисодий ўсишга зарар етказмаган ҳолда, хусусан, аҳолининг ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам бериш, энергия субсидияларини камайтириш, ижтимоий харажатлар ва ижтимоий ҳимоя тизимига сарфланадиган харажатларнинг манзиллигини ошириш, шунингдек, директив кредитлаш ҳажмини камайтириш орқали амалга ошириш кўзда тутилган.

Халқаро валюта жамғармасининг қайд этишича, агар бюджетнинг даромад ва/ёки харажатлар қисми билан боғлиқ хатарлар юзага келса, бюджет тақчиллигини камайтириш мақсадларига эришиш учун қўшимча чоралар кўришга тайёр бўлиши керак. Солиқ базасини кенгайтириш, солиқ тизимини янада модернизация қилиш, харажатлар самарадорлигини ошириш, асосий бюджет жараёнларини такомиллаштириш, давлат инвестициялари жараёнини унификация қилиш ва фискал хатарларни янада самарали бошқариш каби чоралар фискал соҳадаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга хизмат қилади.

Солиқ сиёсати ва маъмурчилиги, давлат молиясини бошқариш каби соҳаларда салоҳиятнинг узлуксиз равишда мустаҳкамланиб бориши қўшилган қиймат солиғини қўллашнинг самарали тизимини жорий этиш, фискал стратегияни ва фискал хатарларни баҳолаш борасида сезиларли ютуқларга эришиш имконини бергани таъкидланган.

Миссия мазкур соҳаларда ишларни давом эттириш кераклигини қайд этган. Шунингдек, баёнотда давлат-хусусий шериклик битимлари билан боғлиқ хатарларнинг олдини олиш мақсадида давом этаётган инвентаризация натижаларини ҳисобга олган ҳолда давлат қарзи тўғрисидаги қонунга мувофиқ ДХШ лойиҳалари бўйича кафолатларнинг юқори чегарасини белгилаш тавсия қилинган.

Киритилди: 14:13 16.05.2024. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!