Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бузилаётган биноларнинг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

A A A
Бузилаётган биноларнинг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

2025 йил 1 майдан бошлаб, Ўзбекистонда қурилиш жараёнлари тўлиқ онлайн шаклда, «Шаффоф қурилиш» тизими орқали бошқарилади.

Бу тизим қурилишни бошлашдан тортиб, фойдаланишга топширишгача бўлган барча босқичларни қамраб олади.

Кўп квартирали уй-жойларни фойдаланишга топширишда фақат Қурилиш назорати инспекцияси ва ёнғин хавфсизлиги органларининг рухсати талаб қилинади. Шунингдек, илгари мажбурий бўлган техник текширув бекор қилинади.

2025 йил 1 мартдан бошлаб, эски уйларни янгилаш (реновация) янги тартиб асосида амалга оширилади. Бунинг учун барча уй эгалари нотариал тасдиқланган келишув имзолаши керак.

Улар қуйидаги 3 та компенсация шаклидан бирини танлашлари мумкин:

— Янги қурилган уйдан худди шундай майдонга эга квартира олиш (вақтинча ижарада туриш харажатлари қопланади);

— Уй ва бошқа мулкларининг бозор қийматини тўлиқ миқдорда олиш;

— Қурувчи билан келишилган бошқа турдаги компенсация олиш.

Киритилди: 16:42 24.02.2025. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!