Буюк Британиядаги Эрон элчихонаси биносидан мамлакатнинг ҳозирги байроғи олиб ташланиб, унинг ўрнига инқилобдан олдинги “Шер ва Қуёш” байроғи осилди.
Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Нашрнинг хабар беришича, Эроннинг Лондондаги элчихонаси олдида мамлакатнинг амалдаги режимига қарши норозилик акцияси пайтида намойишчилардан бири дипломатик идора балконидаги байроқни алмаштирган. Кўп ўтмай, Эрон элчихонаси ходими уни олиб ташлаган.