Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Буюк Британияда Каъба акс этган олтин нишон зарб этилди​​​​​​​

Буюк Британияда Каъба акс этган олтин нишон зарб этилди​​​​​​​

Рамазон ойи арафасида чиқарилган, Каъба рельефи акс этган 20 граммлик тўртбурчак олтин нишон Уэлс мусулмонлари кенгаши билан маслаҳатлашган ҳолда, Буюк Британиянинг энг қадимий Қироллик танга зарбхонаси Royal Mint томонидан яратилган.

Уэлс мусулмонлари кенгаши вакили Aбдулазим Aҳмад шундай деди: “Royal Mint билан ҳамкорликда Каъба тасвирланган бу махсус олтин нишонни тақдим этиш ажойиб иш бўлди. Олтин каштали қора мато – кисва билан қопланган Каъба акс эттирилган ушбу нишон минг йиллар давомида қимматбаҳо металл бўлиб келган олтиндан зарб қилинган. Унинг дизайни, шубҳасиз, мусулмон жамоатчилиги орасида машҳур бўлади ва Royal Mint маҳоратини акс эттиради. Бу нишон минглаб мусулмонларга манзур бўлади, деб умид қиламан.

Олтин нишон зарб этилиши муносабати билан феврал ойида Royal Mint бутун дунё бўйлаб фалокатлар ва фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатувчи етакчи мусулмон хайрия ташкилоти - “Islamic relief” томонидан Буюк Британия бўйлаб ўтказилган учта тадбирда қатнашди.

Манчестер, Лондон ва Глазгода ўтказилган ушбу хайрия тадбирларида ўтган ойда содир бўлган ҳалокатли зилзилалар ортидан Туркия ва Сурия учун маблағ йиғиш мақсад қилинган эди.

Тадбирларда Қироллик зарбхонаси ҳадя қилган Каъба олтин нишонларидан бири ким ошди савдосига қўйилиб, 10 000 доллардан кўпроқ пул йиғишга муваффақ бўлинди.

Ҳозирча бу олтин нишонни 1156 фунт стерлингга (1393 доллар) сотиб олиш мумкин.

Киритилди: 08:16 18.03.2023. Ўқилди: 2086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!