Буюк Британияда 24 соатдан камроқ вақт ичида иккинчи поезд рельсдан чиқиб кетди - бу сафар Англиянинг жануби-шарқидаги Эссекс округида.
Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, ҳодиса жума куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 дан кўп ўтмай, Уикфорд шаҳри яқинида содир бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, поезднинг орқа вагонлари рельсдан чиқиб кетган, аммо тик турган.
Британия транспорт полицияси, тез тиббий ёрдам ходимлари ва ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келишган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Рельсдан чиқиб кетиш сабаби ва ҳодиса ҳолатлари текширилмоқда.