Буюк Британия можаро ҳал қилинганидан кейин Украина хавфсизлигини таъминлаш учун "хоҳловчилар коалициясини" тузишда АҚШнинг ёрдамини асосий деб билади.
Бу ҳақда Британия мудофаа вазири Жон Хили жамоатлар палатасида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Бош вазир Кир Стармер музокараларда Америка қўллаб-қувватлаши зарурлигини аниқ айтган.
"Ҳозир мудофаа вазири сифатидаги ишим Украинани энг кучли ҳолатга келтиришдир. Биз ҳарбий юкларни етказиб беришда давом этмоқдамиз ва бошқа давлатларни кўпроқ ҳаракат қилишга чақирамиз. Французлар билан биргаликда Украинада узоқ муддатли хавфсизлик ва тинчликни таъминлаш учун кўп миллатли кўмак режаларини ишлаб чиқмоқдамиз", - деди Хили.