Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Буюк Британия ва Полша янги мудофаа шартномасини имзолади

Буюк Британия ва Полша янги мудофаа шартномасини имзолади

Агентликнинг ёзишича, шартнома, бошқа масалалар қатори, мураккаб қурол тизимларини биргаликда ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни ҳам назарда тутади. Мудофаа ва хавфсизликдан ташқари, ушбу битим икки давлат ўртасидаги энергетика ҳамда миграция соҳаларидаги ҳамкорликни ҳам чуқурлаштириши лозим.

"Узоқ вақтдан бери биз умумий дунёқараш ва умумий қадриятларни баҳам кўрадиган иттифоқчи ва дўст бўлиб келмоқдамиз", — дейди Кир Стармер имзолаш маросими бўлиб ўтган Лондонда, Полша бош вазири билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида.

Ўз навбатида, Доналд Туск Варшава ва Лондонга "хавфсизлик ҳамда мудофаа соҳасида энг юқори даражадаги мана шундай ҳамкорлик зарурлигини" баён қилди. Унинг сўзларига кўра, шартномадан мақсад — қонун устуворлиги, демократия, инсон ҳуқуқлари, бирдамлик ва фаровонлик каби умумий қадриятларни ҳимоя қилишдир.

Киритилди: Бугун 14:44. Ўқилди: 164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!