Йиғилиш мавзуси Лондон ва Брюссел ўртасидаги хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича ўтказилди.
Дэвид Лемми 2020 йилда амалга оширилган Брекситдан сўнг Европа Иттифоқининг расмий йиғилишида иштирок этган Буюк Британиянинг биринчи Ташқи ишлар вазири бўлди.
"Бу Бирлашган Қироллик ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар янгиланганини кўрсатувчи тарихий лаҳзадир. Буюк Британия хавфсизлиги ва Европа Иттифоқи хавфсизлиги бир-бири билан узвий боғлиқликка эга", — дея таъкидлади Буюк Британия ТИВ раҳбари.