Буюк Британия сунъий интеллект (AI) учун суперкомпьютер яратишга 750 миллион фунт стерлинг (1 миллиард доллар) сармоя киритади.
Бу Буюк Британия Фан, инновация ва технологиялар департаменти баёнотида эълон қилинган.
Таъкидланишича, 2030 йилда ишга туширилгандан сўнг, тизим дунёдаги энг илғор тизимлардан бири бўлади. У синовдан ўтган ва илғор процессорларни энг сўнгги микрочиплар билан бирлаштиради, бу эса унга анъанавий суперкомпютерларга қараганда мураккаб вазифаларни самаралироқ бажариш имконини беради.
Маблағларнинг ярмидан кўпи - 400 миллион фунт стерлинг - AI-суперкомпьютерини кейинги авлод чиплари билан жиҳозлаш учун ишлатилиши режалаштирилган. Дастлабки 150 миллион фунт стерлинг шу ёзда ажратилади.
Ушбу юқори қувватли ҳисоблаш тизимини яратиш учун тендер тез орада эълон қилинади. Суперкомпютер Эдинбург университетида ташкил этилаётган марказда жойлаштирилади ва Isambard-AI, DAWN ва Zenith ҳисоблаш марказлари билан бирга Буюк Британиянинг AIни ривожлантириш дастурининг умумий инфратузилмасига интеграция қилинади.
Буюк Британияда ишлаб чиқилган чиплардан фойдаланишга устуворлик берилади. Департамент ушбу тизим тадқиқотчилар, стартаплар ва давлат идораларига мамлакатда сунъий интеллектни ривожлантириш ва хавфсиз қўллаш учун ҳисоблаш қувватидан фойдаланиш имконини бериш мақсадида яратилаётганини таъкидлади.