Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Буюк Британия Россияга қарши янги санкциялар киритди

Буюк Британия Россияга қарши янги санкциялар киритди

Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Бу ҳақда қироллик ҳукумати сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Британия ҳукумати Россияга нефтни қайта ишлаш ва бошқа муҳим соҳалар, кимёвий ва биологик қурол билан боғлиқ маҳсулот ва технологиялар экспортини тақиқлади.

Бундан ташқари, Россияга реактив двигателлар учун ёнилғи ҳамда фунт стерлинг банкноталарини экспорт қилишга тақиқ киритилди.

Аниқлик киритилишича, бу чораларнинг айримлари ҳозирда Украина назорати остида бўлмаган ҳудудларга ҳам тааллуқли.

Қироллик шунингдек, тақиқланган маҳсулотлар ва технологиялар экспортига алоқадор ҳар қандай кўмак ва хизматлар кўрсатишни ҳам тақиқлади.

Киритилди: 21:51 23.06.2022. Ўқилди: 1642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!