Буюк Британия расмийлари кучли қурғоқчилик фонида сувни тежаш учун одамларни эски электрон почта хабарлари ва фотосуратларни ўчиришга чақирди.
Ташаббус муаллифларининг фикрига кўра бу, маълумотлар марказларини совитиш учун камроқ суюқлик сарфлашга имкон беради, аммо тавсия ижтимоий тармоқларда маъқулланмади, чунки расмийлар серверлар бошқа мамлакатларда жойлашган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олишмаган ва маълумотларни сақлаш учун сарфланадиган ресурслар харажатлари уларни ўчиришдан бир неча баравар камроқ.
Ёғингарчиликларнинг камлиги туфайли Буюк Британия ҳозирда 1976 йилдан бери энг ёмон қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда — муаммо «миллий фавқулодда ҳолат» деб эълон қилинган.