Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Буюк Британия пойтахтидаги Ҳитроу аэропортида номаълум шахслар одамларга қалампирли газ пуркади

Буюк Британия пойтахтидаги Ҳитроу аэропортида номаълум шахслар одамларга қалампирли газ пуркади

BBC: Буюк Британия пойтахтидаги Ҳитроу аэропортида номаълум шахслар одамларга қалампирли газ пуркади.

Лондон полицияси маълумотига кўра, бир гуруҳ эркаклар одамларга қалампирли газ пуркаган. Воқеа аэропортнинг учинчи терминали яқинидаги автотураргоҳда содир бўлган. Буюк Британияда қалампирли газ баллончаларини сотиш ва сақлаш ноқонуний ҳисобланади.

"Бир киши ҳужумда гумон қилиниб қўлга олинган, қолганлари қидирилмоқда. Лондон тез тиббий ёрдам хизмати ҳодиса оқибатида беш нафар одам шифохонага ётқизилганини маълум қилди", дея хабар бермоқда нашр.

BBC мухбирининг маълум қилишича, полиция йўлларни тўсиб қўйгани сабабли Ҳитроу аэропортининг 2 ва 3-терминали томон транспорт ҳаракати тўлиқ тўхтатилган.

Киритилди: 19:10 07.12.2025. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!